Жамият тарихи

Распечатать

Жамият тарихи

 

 “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ тарихи


“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ 1969 йилда ташкил топган бўлиб, ўша вақтда 2-сон “Узсельэлектрострой” трести деб номланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг 1996 йил 6 мартдаги 150к-ПО-сонли “2-сонли “Узсельэлектрострой” трестини очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида”ги бўйруғи асосида “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” ОАЖ сифатида таъсис этилган ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси томонидан 1996 йил 16 июлда 287-к-рақам билан давлат рўйхатига олинган. Кейинчалик “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ сифатида қайта давлат рўйхатига олинган.

“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ 0,4 – 10кВ, 220 кВ дан 500 кВгача бўлган электр узатиш тармоқлари ва нимстанциялар қурилиши ва капитал таъмирлаш борасида фаолият кўрсатади. Қурилиш – монтаж ишларини Республикамиз жанубий қисмида жойлашган Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларида жойлашган 8 та механизациялашган колонналар бажаришади. Механизациялашган колонналар махсус машина – механизмлар, ускуналар ва кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали ишчилар ва инженер – техник ходимларга эга. Ҳар йили механизациялашган колонналар томонидан юзлаб километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари қуриб топширилади. Бундан ташқари мавжуд электр тармоқларини таъмирлаш, авариялар оқибатларини тугатиш бўйича ишларни амалга оширади. 

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган “Самарқанд ёрдамчи ишлаб чиқариш корхонаси” МЧЖда электр узатиш тармоқлари қурилиши учун зарур бўлган 35 – 220Кв кучланишли металл конструкциялар, металл устунлар тайёрланади.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Узун туманида жойлашган “Энергоқурилишмаҳсулот” МЧЖ ва Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган “Қамаши ишлаб чиқариш” МЧЖда жамият бўйича фаолият кўрсатаётган таркибий бўлинмаларга электр узатиш тармоқлари ва нимстанциялар қурилиши учун зарур бўлган темир – бетон опоралар (СВ 105-3,5,  СВ 95-3,0,   СВ 105-5,0) ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришади.

“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ жамоаси мустақиллик йилларида Руспубликамизда бунёд этилган кўплаб ўта муҳим иншоатлар қурилишида фаол иштирок этиб, ўз ҳиссаларини кўшиб келмоқда.