Жамият хакида

Распечатать

Жамият хакида

 

Жамият Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк қўмитасининг 1996 йил 6 мартдаги 150к-ПО-сонли “2-сон “Узсельэлектрострой” трестининг очиқ турдаги акциянерлик жамиятига айлантириш тўғрисида”ги бўйруғи асосида таъсис этилган ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси томонидан 1996 йил 16 июлда 287-К-рақам билан давлат рўйхатига олинган.

“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан 2016 йил 4 июл куни 001675-сонли лицензия берилган ҳамда 429-З/ПР-сонли реестр бўйича тартиб рақам билан рўйхатга олинган. Жамиятнинг ҳозирги кундаги барча таркибий бўлинмалари Республикамизнинг Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Хоразм ҳамда бошқа вилоят ва туманларининг тоғли, чўл, табиий иқлими ва турмуш шарт – шароитлари ноқулай бўлган жойларда қурилиш монтаж ишларини олиб боради.

Жамиятнинг устав фонди кўпайиши муносабати билан жамият Устави Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 14 август куни 97583-сонли реестр тартиб рақами билан қайта давлат рўйхатидан ўтказилган. 

Жамиятнинг Устав жамғармаси 6 767 600,0 минг сўмни ташкил этади. Жамиятнинг ягона раҳбари Каимов Хошим Каримович ҳисобланади.