Жамият эълонлари

Распечатать

Жамият эълонлари

Жамият эълонлари

“O`zqishloqelektrqurilish” aksiyadorlik jamiyati

Акциядорларининг 20.05.2021 йилда ўтказилган 2020 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар бўйича овоз бериш якунлари:

1. Жамият кузатув кенгашининг 2020 молиявий йил якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.

2. Жамият Бош директорининг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.

3. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда 6 185 507,0 минг сўмлик соф фойдаси тасдиқлансин.

4. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан “Orient Audit Group” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосалари тасдиқлансин.

5. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин.

6. Жамият томонидан 2020 молиявий йил якунлари бўйича олинган
6 185 507,0 минг сўмлик соф фойда қуйидагича тақсимлансин, яъни:

- 73,8 фоизи (яъни 4 564 763 256 сўми)ни, ишлаб чиқаришни ривожлантириш фондига;

- 15 фоизи (яъни 927 826 050 сўми)ни жамият захира фондига йўналтириш;

- 4,2 фоизи (яъни 259 791 294 сўми)ни, умумий йиғилишга тайёргарлик ва ўтказишга қилинадиган ҳаражатларга, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, саноқ комиссияси ва ижроия органи аъзоларини моддий рағбатлантиришга;

- 7 фоизи (яъни 433 126 400 сўми)ни дивиденд тўловлари учун (бунда хар бир акция учун 320 сўмдан хисоблаш);

Жисмоний шахс бўлган акциядорларга - нақд пул кўринишида ва пластик карточкаларига пул ўтказиш йўли билан дивиденд тўлансин.

Юридик шахс бўлган акциядорларга - банк орқали пул кўчириш йўли билан дивиденд тўлансин.

Дивидендларни тўлашни бошлаш санаси 31.05.2021 йил ва тугаш санаси 19.07.2021 йил этиб белгилансин.

7. Жамият 2021 йил фаолияти учун кузатув кенгаши таркибига қуйидаги номзодлар сайланган деб хисоблансин:

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар рўйхати

Овоз натижалари

1

Сираджев Алишер Зияевич

1 020 978

2

Турабов Акмал Шодиевич

983 934

3

Гимранова Гулнора Каримовна

1 010 043

4

Азимов Наджиб Мирзокодирович

1 032 546

5

Артиков Собиржон Садуллаевич

1 032 546

6

Мухаммадиев Тулкун Рахматджонович

1 032 546

7

Ибрагимов Азамат Мукимович

1 032 546

8

Усманов Фархад Джаухатович

1 032 546

9

Носиров Дилшод Бахадирович

1 032 546

8. Жамият 2021 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибига қуйидаги номзодлар сайланган деб хисоблансин:

Номзодлар рўйхати

Қисқа маълумот

1

Чавдаева Мохинур Ясавиевна

Нафақадаги акциядор

2

Ибрагимов Джамшед Азаматогли

FZE “Global engineering and construction” вакили

3

Хакимов Бахтовар Давлатович

ООО “Спей Медикал” вакили

9. “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамияти Бош директори лавозимига Каимов Хошим Каримович тайинлансин ва бир йил муддатга меҳнат шартномаси тузилсин.

10. Бюллетенда қайд қилинган аудиторлик ташкилотлари билан шартнома тузилмасин.

Жамиятнинг 2021 йилги молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш бўйича жамият кузатув кенгашига ваколат берилсин ва ушбу масала кузатув кенгашининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилсин.

11. 19.05.2021 йилдаги жамият бухгалтерияси маълумотлари бўйича бугунги кунда дивиденд тўловларидан 58 200 794,8 сўмлик қарздорлик мавжуд эканлиги ва бу маблағлар хозирги кунда чет давлатда яшаётган, вафот этган ва/ёки бошқа холларда корхонага номаълум бўлган акциядорлар хиссасига тўғри келишлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Шунингдек ушбу (58 200 794,8 сўмлик) қарздорликнинг 10 190 789,2 сўми 2013-2016 йиллар якунлари бўйича хисобланган дивиденд тўловлари эканлиги ва у охирги уч йил ичида акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва ушбу (10 190 789,2 сўмлик) қарздорлик Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни”нинг 51-моддасига асосан жамият ихтиёрида қолдирилсин ва жамият бухгалтерия ёзувларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.

12. Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича хулоса тасдиқлансин.

13. Жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва саноқ комиссияси аъзолари, шунингдек жамоанинг фаол ходимлари жамиятнинг 2020 йилги фаолияти юзасидан рағбатлантирилсин ва уларга тўланадиган тўловлар миқдори 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

14. Ушбу қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижросини таъминлаш вазифаси жамият бош директори зиммасига юклатилсин.


Жамият эълонлари 12.02.2022