“O`zqishloqelektrqurilish” aksiyadorlik jamiyati
Акциядорларининг 11.09.2020 йилда ўтказилган 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар бўйича овоз бериш якунлари:
1. Жамият кузатув кенгашининг 2019 молиявий йил якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
2. Жамият Бош директорининг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
3. Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда 7 190 123,0 минг сўмлик соф фойдаси тасдиқлансин.
4. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан “Промстрой-Аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосалари тасдиқлансин.
5. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин.
6. Жамият томонидан 2019 молиявий йил якунлари бўйича олинган
7 190 123,0 минг сўмлик соф фойда қуйидагича тақсимлансин, яъни:
- 2,6 фоизи (яъни 186 943 200 сўми)ни, умумий йиғилишга тайёргарлик ва ўтказишга қилинадиган ҳаражатларга, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, саноқ комиссияси ва жамоанинг фаол ходимларини моддий рағбатлантиришга;
- 76,75 фоизи (яъни 5 518 605 350 сўми)ни, ишлаб чиқаришни ривожлантириш фондига;
- 15 фоизи (яъни 1 078 518 000 сўми)ни жамият захира фондига;
- 5,65 фоизи (яъни 406 056 000 сўми)ни дивиденд тўловлари учун йўналтирилсин (бунда хар бир акция учун 300 сўмдан хисоблансин).
7. Жамият 2020 йил фаолияти учун кузатув кенгаши таркибига қуйидаги номзодлар сайланган деб хисоблансин:
Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар рўйхати |
Овоз натижалари |
|
1 |
Сираджев Алишер Зияевич |
1 116 318 |
2 |
Absalamov Baxtiyar Ashirbayevich |
1 395 936 |
3 |
Гимранова Гулнора Каримовна |
1 058 778 |
4 |
Турабов Акмал Шодиевич |
890 064 |
5 |
Курбонов Махсуд Курбонович |
824 628 |
6 |
Саттаров Абдулазиз Тугалович |
1 064 228 |
7 |
Гафуров Азизжон Махмуджонович |
1 064 227 |
8 |
Фарходов Йигитали |
1 064 228 |
9 |
Уралов Шерзод Иноятиллаевич |
1 064 227 |
8. Жамият 2020 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибига қуйидаги номзодлар сайланган деб хисоблансин:
Номзодлар рўйхати |
Қисқа маълумот |
|
1 |
Чавдаева Мохинур Ясавиевна |
Нафақадаги акциядор |
2 |
Джаникулов Фаррух Шавкатович |
Давлат активларини бошқариш Агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси |
3 |
Сангилова Азиза Бахтияровна |
Давлат активларини бошқариш Агентлиги етакчи мутахассиси |
9. “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамияти Бош директори лавозимига Каимов Хошим Каримович тайинлансин ва бир йил муддатга меҳнат шартномаси тузилсин.
10. “Orient Audit Group” МЧЖ билан жамият молиявий ҳисоботини Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказиш учун 10 000,0 минг сўмлик ва миллий аудиторлик стандартларига асосан ўтказиладиган аудиторлик текшируви бўйича жамият ва унинг таъсисчилигидаги корхоналар учун жами 15 000,0 минг сўмлик шартнома тузилсин.
11. Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича хулоса тасдиқлансин.
12. Жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва саноқ комиссияси аъзолари, шунингдек жамоанинг фаол ходимлари жамиятнинг 2019 йилги фаолияти юзасидан рағбатлантирилсин ва уларга тўланадиган тўловлар миқдори 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
13. Ушбу қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижросини таъминлаш вазифаси жамият бош директори зиммасига юклатилсин.