Эълонлар: O`zqishloqelektrqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 25 май куни

Распечатать


Э Ъ Л О Н

 

“O`zqishloqelektrqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 25 май куни (хафтанинг жума куни) соат 10-00да Самарқанд шаҳар, Буюк ипак йўли кўчаси, 7-уй манзили бўйича жойлашган “O`zqishloqelektrqurilish” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

 

1. Жамият кузатув кенгашининг 2017 молиявий йил якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи.

2. Жамият Бош директорининг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар  тўғрисидаги ҳисоботи.

3. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси  ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан “Promstroy-Audit” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.

6. 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш.

7. Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини майдалаш.

8. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

9. Жамият 2018 йил фаолияти учун кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш.

10. Жамият 2018 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.

11. Жамият ижроия органини сайлаш.

12. Жамият кузатув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, саноқ комиссияси аъзолари, шунингдек ижроия органи ва мехнат жамоаси аъзоларини рағбатлантириш.

            * Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2018 йил 21 май ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2018 йил 16 май ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.

                       

 

 

 

“Ўзқишлоқэлектрқурилиш”
АЖ кузатув кенгаши