Жамият низомлари: «ЎЗҚИШЛОҚЭЛЕКТРҚУРИЛИШ» АЖ “ИЧКИ НАЗОРАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ НИЗОМИ

Распечатать

ТАСДИҚЛАНГАН

 «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ акциядорларининг 15.06.2019 йилдаги умумий йиғилиши қарори.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«ЎЗҚИШЛОҚЭЛЕКТРҚУРИЛИШ» АЖ

“ИЧКИ НАЗОРАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ НИЗОМИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ (қуйида матн бўйича – “Жамият”)нинг мазкур “Ички назорат тўғрисида”ги Низоми Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, Жамият Уставига, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Мазкур Низом ички назорат тизими мақсадлари ва вазифаларини, унинг фаолият тамойилларини, шунингдек Жамиятнинг ички назорат учун масъул органлари ва шахсларини белгилайди.

ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ТАВСИФИ ВА МАҚСАДЛАРИ

3. Ички назорат – Жамият мақсадларига асосланган ва етарли даражада эришиш, Жамият фаолиятининг қуйидаги тамойилларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида Жамият фаолиятига бириктирилган ва таваккалчиликларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган узлуксиз амал қилувчи жараёндан иборат:

- фаолият самарадорлиги ва унумдорлиги, шу жумладан фаолият самарадорлиги даражаси, фойда олиш ва активларни ҳимоя қилиш;

- молиявий ҳисобот ишончлилиги ва шубҳасиз тўғрилиги;

- Жамият фаолиятини тартибга солувчи қонунларга ва ҳуқуқ меъёрларига мувофиқлиги.

4. Ички назорат тизими – Жамиятда Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати, Кузатув кенгаши, Ижроия органи ҳамда бошқа барча даражадаги ва барча функциялар бўйича ходимлар (қуйида матн бўйича – “ички назорат субъектлари”) томонидан ташкил қилинган ва амалга ошириладиган ички ҳужжатлар билан қатъий белгиланган ички назоратнинг ташкилий тузилмаси, назорат қилувчи чоралари, тадбирлари ва усуллари мажмуидан иборат. Жамиятнинг ички назорат органлари аъзолари малакалари улар фаолияти тўғрисидаги Низомларда белгиланиши мумкин.

5. Ички назорат тадбирлари – Жамият Тафтиш комиссияси, Жамиятнинг аудит бўйича Кузатув кенгаши, Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Жамият Ижроия органи, шунингдек ички назоратни амалга ошириш ваколати берилган Жамият бўлинмалари (қуйида матн бўйича – “Жамият бўлинмалари”) томонидан амалга ошириладиган ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари талаблари бузилишларини аниқлашга, Жамият томонидан белгиланган мақсадларга эришиш самарадорлигини, шунингдек ички назорат тадбирларини амалга ошириш жараёнида ички назорат субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини баҳолашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидан иборат.

6. Ички назоратнинг асосий мақсади барча акциядорлар, шу жумладан миноритар акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат.

7. Ички назорат оператив режимда қуйидагиларни таъминлашга мўлжалланган:

- Жамият активларини яхши сақлаш, ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш;

- амалдаги қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

- Жамиятнинг ривожланиш стратегиясини, Жамиятнинг бизнес-режаларини ўрта ва узоқ муддатли даврда бажариш;

- Жамиятнинг бухгалтерия ҳужжатлари, молия ҳисоботлари ва бошқарув ахбороти тўлиқлиги ва шубҳасиз тўғрилиги;

- Жамият фаолиятида таваккалчиликлар юзага келган пайтда аниқлаш, идентификациялаш ва таҳлил қилиш;

- Жамият фаолиятида таваккалчиликларни режалаштириш ва бошқариш, шу жумладан таваккалчиликни бошқариш бўйича замонавий ва мос қарорлар қабул қилиш;

- амалий доираларда ва истеъмолчиларда Жамиятнинг ижобий обрў-эътиборини белгилаш ва бир маромда сақлаш;

- Ижроия органи, Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига иш ҳақи ва бадаллар тўлови, шу жумладан унинг миқдорлари мослиги, шаффофлиги ва объективлиги.

ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ

8Жамиятда ички назорат тизими қуйидаги тамойиллар асосида ташкил қилинади:

- узлуксиз фаолият олиб бориш – ички назорат тизимининг доимий ва тегишлича фаолият юритиши Жамиятга меъёрдан ҳар қандай четга чиқишлар (оғишлар)ни ўз вақтида аниқлаш ва келгусида улар юзага келишининг олдини олиш имконини беради;

- ички назорат тизими барча иштирокчиларининг ҳисобдорлиги – ҳар бир шахс томонидан назорат функцияларининг бажарилиш сифати ички назорат тизимининг бошқа иштирокчиси томонидан назорат қилиб борилади;

- вазифалар тақсимланиши – Жамият назорат функциялари бир-бирини такрорлашига йўл қўйилмаслигига ва ушбу функциялар ходимлар ўртасида муайян активлар билан операцияларни тасдиқлаш, операцияларни ҳисобга олиш, активлар сақланишини таъминлаш ва улар инвентаризациясини ўтказиш билан боғлиқ функцияларнинг бир шахснинг ўзи томонидан бажарилмайдиган тарзда тақсимланишига интилади;

- операцияларнинг тегишлича маъқулланиши ва тасдиқланиши – Жамият ваколатли шахслар томонидан уларнинг тааллуқли ваколатлари доирасида барча молия-хўжалик операциялари тасдиқланиши тартибини белгилашга интилади;

- Жамиятнинг кундалик ички назоратини амалга оширадиган бўлинмаларнинг ўзаро ташкилий боғлиқлигини ва унинг бевосита Жамият раҳбарига, Аудит қўмитаси орқали Кузатув кенгашига функционал ҳисобдорлигини таъминлаш;

- Жамият ишлайдиган барча ички назорат субъектларининг назорат функцияларининг тегишлича бажарилиши учун жавобгарлиги;

- Жамият барча бўлинмаларининг ўзаро аниқ ҳамкорлиги асосида ички назоратни амалга ошириш;

- доимий ривожланиш ва такомиллашиш – Жамият ички назорат тизимининг янги вазифаларни ҳал қилиш зарурати ҳисобга олинган ҳолда мослашувчан созланиши, тизимнинг ўзини кенгайтириш ва такомиллаштириш учун шарт-шароитларни таъминлашга интилади;

- четга чиқишлар (оғишлар) тўғрисидаги хабарларнинг ўз вақтида узатилиши – Жамиятда четга чиқишлар (оғишлар)ни бартараф қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга шахсларга тегишли хабарлар узатилишининг максимал қисқа муддатлари белгиланган;

- Жамият фаолиятининг назорат йўлга қўйилаётган соҳалари устуворлигини белгилаш – ички назорат тизими билан қамраб олинадиган стратегик йўналишлар ажратиб кўрсатилади.

ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ

9. Ички назорат тизими қуйидаги ўзаро боғлиқ таркибий қисмларни ўз ичига олади:

- Жамият ходимларининг одоб-ахлоқ қадриятларини ва билимдонликларини, раҳбарлик сиёсатини, раҳбарият томонидан ваколатлар ва жавобгарликларни тақсимлаш усули, ташкил қилиш тузилиши ва ходимлар малакалари оширилишини, шунингдек Кузатув кенгаши томонидан раҳбарлик ва бошқарувни ўз ичига оладиган назорат муҳити;

- таваккалчиликларни баҳолаш – турли даражаларда ўзаро боғлиқ ва ички изчил муайян вазифаларни бажаришда тааллуқли таваккалчиликларни идентификациялаш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади;

- Жамият раҳбарияти қарорларининг тегишлича ижросини кафолатлайдиган сиёсат ва тадбирлар умумлаштирувчи ва маъқуллашлар, жарималар, тасдиқномалар бериш, текширувлар ўтказиш, жорий фаолият назорати, активлар хавфсизлиги кафолати ва ваколатларни тақсимлаш каби бир қатор турли хил ҳаракатларни ўз ичига олувчи назорат бўйича фаолият;

- маълумотларни ўз вақтида самарали аниқлаш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни айирбошлашга йўналтирилган, шу жумладан барча ички назорат субъектларида Жамиятда қабул қилинган ички назорат сиёсати ва тадбирлари тушунчасини шакллантириш ва улар ижросини таъминлаш мақсадида ахборот алмашинуви самарали каналлари ташкил қилинишини ўз ичига оладиган ахборот таъминоти ва ахборот алмашинуви бўйича фаолият. Жамият ахборотдан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимояланиш учун чора-тадбирлар кўради;

- мониторинг – бошқарув ва назорат функцияларини ўз ичига оладиган жараён бўлиб, ушбу жараён давомида вақт ўтиши билан тизимнинг ишлаш сифати баҳоланади. Ички назорат тизимини баҳолаш молия ҳисоботининг шубҳасиз тўғрилигига таъсир кўрсатувчи хатолар юзага келиш эҳтимолини аниқлаш, ушбу хатолар жиддийлигини аниқлаш ва ички назорат тизимининг белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлаш имкониятини белгилаш учун ўтказилади. Ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолаш учун Жамиятда Кузатув кенгаши таклифи асосида Акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан мустақил профессионал ташкилот – консультант жалб қилиниши мумкин.

ИЧКИ НАЗОРАТ УЧУН МАСЪУЛ ОРГАНЛАР
ВА ШАХСЛАР

10. Ички назорат Тафтиш комиссияси, Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитаси, Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Ижроия органи раҳбари ва аъзолари, Ички аудит хизмати, шунингдек Жамиятнинг барча даражалардаги ходимлари томонидан уларнинг амалдаги қонунлар ва Жамиятнинг ички маҳаллий ҳужжатлари билан белгиланган ваколатлари доирасида амалга оширилади.

11. Жамиятда фаолият юритадиган бўлинмалар вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, жавобгарлиги, уларга тўланадиган бадаллар ва иш ҳақларини ҳисоб-китоб қилиш тартиби Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан назарда тутилган. Мазкур ҳужжатлар, бошқа ҳужжатлар каби бевосита ёки билвосита ички назорат масалаларига дахлдор бўлиб, мазкур Низомга зид келиши мумкин эмас.

12. Жамият молия-хўжалик фаолияти назоратининг тизимли хусусиятини таъминлаш мақсадида Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати, Ижроия органи якка раҳбари, аъзолари, юридик – бухгалтерия хизмати, бўлим бошлиқлари ва Жамиятнинг ички назорат функционал вазифаларини бажарадиган барча ходимлари ички назорат тадбирлари ўтказилишини амалга оширадилар.

13. Кузатув кенгаши функцияси қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ички назорат тизими муайян операциялари ва стратегияларини ривожлантириш ва тасдиқлаш йўналишларини белгилаш;

- Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида Жамият ижроия органи, ички ва ташқи аудитлар, Тафтиш комиссияси раисларининг мунтазам ҳисоботларига, бошқа манбалардан ва ички назоратнинг барча соҳалари, шу жумладан молия назорати, операцион назорат, қонунларга риоя қилиниши устидан назорат, ички сиёсат ва тадбирлар назорати бўйича шахсий кузатувлардан олинадиган ахборот маълумотларига асосланган ички назорат тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигининг ҳар йил ўтказиладиган таҳлили ва баҳоланиши натижалари тўғрисида хабар бериш;

- Жамият бўлинмалари тузилиши ва таркибини, ички назорат учун масъул шахсни белгилаш;

- ички назорат тадбирларини доимий такомиллаштириш.

14. Молия ҳисоботларининг шубҳасиз тўғрилиги ва тўлиқлиги, Жамият ички назорат тизимининг ишончлилиги ва самарадорлиги устидан назорат ташкил қилиниши учун жавобгарлик Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитасига юкланади, унинг роли, мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари Жамиятнинг Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитаси тўғрисидаги Низомда акс эттирилган.

15. Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Жамият ички назорати соҳасидаги сиёсатига мувофиқ фаолият юритиши учун жавобгарлик Ижроия орган раҳбарига юкланади. Жамиятнинг Ижроия орган раҳбари ички назорат тизими тадбирларини татбиқ қилади ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлайди, Кузатув кенгашини Жамиятнинг барча таваккалчиликлари, ички назорат тизимининг жиддий камчиликлари, шунингдек уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар режалари ва натижалари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади.

16. Ҳар қандай даражадаги бўлинмалар ходимлари (шу жумладан раҳбарлари) ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириш бўйича батафсил стратегиялар ва тадбирлар ишлаб чиқишда бевосита иштирок қиладилар. Жиддий масалалар ёки муайян битим бўйича юзага келган таваккалчиликлар тўғрисида ходимлар Жамиятнинг юқори раҳбариятига хабар берадилар.

17. Жамият ва унинг алоҳида бўлинмалари молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш учун жавобгарлик доимий амал қилувчи ички назорат органи – Тафтиш комиссиясига юкланади, унинг роли, мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомда акс эттирилган.

18. Ички назорат тадбирлари ижроси устидан, айнан эса Жамиятнинг амалга оширилаётган молия-хўжалик операцияларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва умуман Жамият, унинг алоҳида бўлинмалари Уставига мувофиқлиги устидан, шунингдек бухгалтерия ва молия ҳисоботи тўлиқлиги ва шубҳасиз ишончлилиги устидан мунтазам назоратнинг амалга оширилиши учун жавобгарлик Ички аудит хизматига юкланади, унинг роли, мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомда акс эттирилган.

Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низом Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.

19. Жамиятнинг Ички аудит хизмати Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитаси олдида ички аудит, ички назорат тизими натижалари тўғрисида ҳисобот беради. Жамиятнинг Ички аудит хизмати Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитасига бўйсунади.

20. Қуйидаги шахслар Жамиятнинг Ички аудит хизматида лавозимларни эгаллаш ҳуқуқига эга эмас:

- иқтисодиёт соҳасида жиноят учун ёки тартибга қарши жиноят учун тўланмаган судланганликка эга шахслар;

- Жамият раҳбари ёки ижроия органи аъзоси ҳисобланган шахс.

Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитаси томонидан Ички аудит хизмати таркибига кирувчи шахсларга бошқа талаблар белгиланиши мумкин.

21. Ички назорат тизимининг тегишлича фаолият юритиши ходимларнинг малакаларига ҳам боғлиқ. Жамият кадрларни танлаш, ёллаш, ўқитиш, тайёрлаш ва ходимларнинг хизмат мартабаларини ошириш тизими уларнинг юқори малакасини таъминлаши ва улар томонидан барча одоб-ахлоқ стандартларига риоя қилиниши учун чора-тадбирлар кўради.

ИЧКИ НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ

22. Жамиятнинг ички назорат тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Жамият бошқарувининг турли даражаларида ўзаро боғлиқ ва бир-бирига зид мақсадлар ва вазифаларни аниқлаш;

- Жамиятнинг фаолият мақсадларига эришишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган яширин ва мавжуд оператив, молия, стратегик ва бошқа таваккалчиликларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;

- ички назоратнинг жиддий таркибий қисмларини баҳолаш;

- бизнес-жараёнларнинг ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш;

- Жамият таркибий бўлинмалари, мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг иш самарадорлиги мезонларини аниқлаш ва баҳолаш;

- молиявий ва бошқа маълумотларни олдинги давр учун таққосланадиган ахборот ёки кутилаётган фаолият натижалари билан солиштириш орқали кўриб чиқиш;

- воқеа-ҳодисалар, операциялар ва транзакцияларни ҳисобга олишнинг мос усулларидан фойдаланиш;

- активлар яхши сақланишини текшириш;

- ички назорат тадбирларини тегишлича ҳужжатлаштириш;