Эълонлар: Ташки аудиторга танлов - 2022 йил

Распечатать

 

“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамияти

 

Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тузилган молиявий хисоботларини Аудит миллий стандартлари хамда Халқаро аудит стандартлари асосида ташқи аудит текширувидан ўтказиш бўйича танлов бошланганлиги хақида эълон қилади!

Танловда қатнашмоқчи бўлган аудиторлик ташкилотлари 2022 йил 5 май 1000га қадар жамият Корпоратив муносабатлар бўлимига ўз тижорат таклифларини тақдим этишлари лозим.

Танловда қатнашчилар қуйидаги хужжатлар солинган мухрланган конвертни тақдим этишлари керак:

- Аудит ташкилотининг ташкилий –хуқуқий шакли, жойлашган жойи, почта манзили, телефон алоқа рақами тўғрисидаги маълумотлар.

- Лицензиялар, рахбар имзоси ва ташкилотнинг мухри, суғурта полиси, давлат рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома билан тасдиқланган нусхалари.

- Шартнома предмети, ариза берувчининг юридик шахслар фаолиятининг умумий аудитни ўтказиш тажрибаси.

- Рахбар имзоси ва ташкилот мухри билан тасдиқланган хужжатлар, жумладан мутахассисларнинг таркиби ва малакасини тасдиқловчи хужжатлар, аудиторлик ташкилотида мехнат шартномаси бўйича ишлайдиган халқаро ва бошқа сертификатларга эга бўлган ходимлар сони.

- Аудит ташкилоти томонидан аудиторлик хизматларининг нархини кўрсатган холда молиявий хисоботларнинг мажбурий аудити тақдим этиш тўғрисида имзоланган шартнома лойиҳаси.

Юқорида кўрсатилган хужжатлар, аризалар конвертда қуйидаги манзилга: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси 7-уйга юборишлари лозим.

Телефон: 0(366)222-09-79, 0(366)222-09-92.

 

Электрон почта манзили: uzkek-oko@mail.ru

 

 

 Жамият кузатув кенгаши