Жамият низомлари: «ЎЗҚИШЛОҚЭЛЕКТРҚУРИЛИШ» АЖ «АХБОРОТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМИ

Распечатать

ТАСДИҚЛАНГАН

 «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ кузатув кенгашининг 23.05.2019 йилдаги мажлиси қарори

 

 

 

 

 

 

«ЎЗҚИШЛОҚЭЛЕКТРҚУРИЛИШ» АЖ

«АХБОРОТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 02 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли ва 2013 йил
31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 355-сонли қарорларига, Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим қилиш ва эълон қилиш қоидаларига (2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳамда Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил
31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур Низом «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ (қуйида матн бўйича – Жамият)нинг мажбурий ошкор қилинадиган ахборот ва ҳужжатлари рўйхатини белгилайди, шунингдек уларнинг тақдим қилиниш тартиби ва муддатларини тартибга солади.

2. Ахборот сиёсати мақсади акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор шахслар (қуйида матн бўйича – “манфаатдор шахслар”)нинг Жамият ва унинг фаолияти тўғрисида шубҳасиз тўғри маълумотларга ахборот эҳтиёжларини қондириш орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат.

3. Ахборот сиёсати манфаатдор шахсларнинг Жамият ва унинг фаолияти тўғрисида шубҳасиз тўғри маълумотлар олиш ҳуқуқларини тўлиқ реализация қилишга, улар томонидан жиддий инвестиция ва бошқарувчилик қарорлари қабул қилинишига, шунингдек Жамият тўғрисидаги махфий ахборотни ҳимоя қилишга йўналтирилган.

4. Ахборотни тижорат сирига киритиш, ундан фойдаланиш шартларини белгилаш тартиби Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

 

АХБОРОТ СИЁСАТИ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

 

5. Ахборот сиёсати тамойиллари ахборот ресурсларининг мунтазамлиги, тезкорлиги, жоизлиги, тўлиқлиги, тенг ҳуқуқлилиги, мувозанатланганлиги, ҳимояланганлигидан иборат.

6. Мунтазамлик тамойили Жамият томонидан мунтазам асосда манфаатдор шахсларга Жамият тўғрисида ахборот тақдим қилишга йўналтирилган.

7. Тезкорлик тамойили Жамият қисқа муддатларда манфаатдор шахсларни Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатаётган, шунингдек уларнинг манфаатларига тегишли жиддий воқеа-ҳодисалар тўғрисида хабардор қилишини англатади.

8. Ахборот жоизлиги тамойили, дейилганда Жамият ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тарқатишнинг манфаатдор шахсларнинг ошкор қилинадиган ахборотдан эркин, қийинчиликларсиз ва танланишсиз фойдаланишини таъминлайдиган каналлари ва усулларидан фойдаланилиши тушунилади.

9. Тўлиқлик тамойили Жамият барча манфаатдор шахсларга, Жамият тўғрисида, Жамият фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ тасаввурни шакллантириш имконини берадиган ҳажмда ўзи тўғрисидаги салбий маълумотларни ошкор қилишдан бош тортмаган ҳолда, ҳақиқатга мувофиқ ахборот тақдим қилишини англатади.

10. Тенг ҳуқуқлилик тамойили Жамият барча манфаатдор шахсларга Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларни олишда ва улардан фойдаланишда тенг ҳуқуқлар таъминланишини англатади.

11. Мувозанатланганлик тамойили Жамиятнинг очиқлиги ва шаффофлиги ҳамда унинг тижорат манфаатлари таъминланиши ўртасидаги оқилона мувозанатга риоя қилинишини назарда тутади. Бунда қуйидагилар мажбурий шартлар ҳисобланади:

- махфий ахборотни ҳимоя қилиш;

- қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган инсайдерлик маълумотларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш.

12. Ҳимояланганлик тамойили тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ёхуд махфий ахборот ҳисобланган маълумотлар ҳимояланишининг қонунлар билан рухсат берилган усуллари ва воситаларидан фойдаланишни назарда тутади.

 

ҚОНУНЛАРГА МУВОФИҚ МАЖБУРИЙ ОШКОР ҚИЛИНАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР РЎЙХАТИ, УЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

13. Жамият Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 02 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли ва 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 355-сонли қарорлари, Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим қилиш ва эълон қилиш қоидалари (2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳажмларда, муддатларда ва усулларда мажбурий ошкор қилинадиган ахборотни ошкор қилади.

14. Ахборотнинг мажбурий ошкор қилиниши қуйидаги тарзда амалга оширилади:

Умумий (ягона) корпоратив ахборот порталида (қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида);

- фонд биржасининг расмий веб-сайтида (www.uzse.uz);

- жамият корпоратив веб-сайтида (http://uzqeq.uz/);

- оммавий ахборот воситаларида.

15. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ёки фонд биржасининг расмий веб-сайтида мажбурий ошкор қилинадиган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

- қимматли қоғозлар эмиссияси проспекти (қимматли қоғозлар очиқ эълон қилинадиган ҳолатда);

- Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, шу жумладан Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига мувофиқ тузилган ҳисобот;

- Жамиятнинг йилнинг биринчи чораги, биринчи ярим йиллиги ва тўққиз ойи бўйича ҳисоботи;

- Жамият фаолиятидаги жиддий воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги хабар.

Жамият юқорида қайд этилган маълумотларни Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим қилиш ва эълон қилиш қоидалари (2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган муддатларда, тартибда ва шаклда ошкор қилади.

16. Жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржасида биржа баҳолаш варағига киритилган ва (ёки) унда мавжуд бўлган ҳолатда Жамият Биржа бюллетени тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ барча керакли ахборотни ошкор қилади.

17. Жамият (http://uzqeq.uz/) расмий веб-сайтига эга ва унда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 02 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори билан рўйхати белгиланган маълумотларнинг ошкор қилинишини таъминлайди.

18. Оммавий ахборот воситаларида мажбурий ошкор қилинадиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:

- Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар;

- Жамият жойлашган манзил (почта манзили) ва электрон почта манзили ўзгаришлари тўғрисида билдириш;

- Жамиятнинг акциялар ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларини харид қилишда имтиёзли ҳуқуққа эга акциядорларига таклиф;

- Жамият томонидан акциялар харид қилиниши тўғрисида ахборот;

- Жамият тугатилиши, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабномалар топшириш тартиби ва муддати тўғрисида ахборот.

 

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР РЎЙХАТИ ВА УЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

19. Жамият ўз расмий веб-сайтининг инглиз, рус ва манфаатдор шахслар учун қулай бошқа тиллардаги версияларини ташкил қилиш, уларда тааллуқли тилга таржима қилинган давлат тилидаги мавжуд барча ахборотни жойлаштириш орқали мазкур расмий веб-сайтнинг такомиллаштирилишини таъминлайди.

20. Жамият ўз расмий веб-сайтида қуйидаги қўшимча ахборотни ошкор қилади:

- Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига амал қилиш ва унга риоя қилиш мажбуриятларини қабул қилиш тўғрисидаги маълумотлар;

- ижроия органи тўғрисидаги маълумот, шу жумладан мазкур Жамиятда ишлаш даврида;

- Жамият ижроия органи фаолияти ва корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш натижалари;

- Жамият акцияларининг 20 фоизидан кўпроғига эга акциядорлар тўғрисида ахборот;

- таклиф қилинаётган соф фойда тақсимланишини, дивидендлар миқдорини асослайдиган, уларнинг Жамиятда қабул қилинган дивиденд сиёсатига мувофиқлигини баҳолайдиган, шунингдек, зарур ҳолларда, соф фойданинг муайян қисмини Жамиятни ривожлантириш эҳтиёжларига йўналтириш ҳажмларини изоҳлайдиган ва иқтисодий жиҳатдан асослайдиган маълумотлар;

- Жамиятнинг инвестиция лойиҳалари шаклида реализация қилинадиган техник қайта таъминлаш, кенгайтириш, қайта тиклашни амалга ошириш бўйича кутиладиган соф фойда қайд этилган режалари;

- мавжуд бўлган ҳолатда, акциялар баҳоланиши бўйича ахборот, шунингдек асосий ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва консультантларнинг изоҳлари ва прогнозлари;

- мавжуд бўлган ҳолатда, Жамиятнинг бизнес турлари бўйича капитал нархи ва Жамият капиталининг ўртача белгиланган нархи қийматлари, ушбу кўрсаткичлар қийматлари асосланган ҳолда;

- хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) ва тегишли қарорлар қабул қилиш тартиби, шартлари тўғрисида ахборот, шунингдек кўрсатилган (олинган) хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам бизнес-режасига нисбатан умумий сумма.

21. Кузатув кенгаши ва ижроия органи иш ҳақи ва бадаллари миқдори тўғрисидаги ахборот Акциядорлар умумий йиғилишида ошкор қилинади ва Акциядорлар умумий йиғилиши баённомасига киритилади.

22. Жамият қонунлар билан назарда тутилган ахборотни ошкор қилиш учун бошқа манбаларда ҳам Жамият тўғрисидаги ахборотнинг ошкор қилинишини таъминлайди.

 

ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ АЪЗОЛАРИ, МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ, ХОДИМЛАРИНИНГ МАНФААТДОР ШАХСЛАР БИЛАН ЎЗАРО АХБОРОТ АЛМАШИНУВ ТАРТИБИ

23. Жамият бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслари, ходимларининг Жамият манфаатдор шахслари билан ўзаро ахборот алмашинуви соҳа асосида таркибий бўлинмалар томонидан амалга оширилади.

24. Манфаатдор шахсларнинг мазкур Низом билан назарда тутилган ахборотни тақдим қилиш тўғрисида ёзма (электрон) талаби бўйича Жамиятнинг таркибий бўлинмалари масъул ходими, агар қонунлар билан бошқача муддат белгиланмаган бўлса, бир ҳафта мобайнида электрон кўринишда барча керакли ахборотни тақдим қилади.

25. Ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим қилиш зарур ҳолларда, манфаатдор шахс тўловни амалга оширади, ушбу тўлов миқдори ҳужжатлар нусхаларини тайёрлаш учун сарф-харажатлар ва ҳужжатларни почта орқали юбориш билан боғлиқ сарф-харажатлар тўлови қийматидан юқори бўлиши мумкин эмас.

26. Акциядорлар Жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат ёки қонун билан ҳимояланадиган бошқа сирни ўз ичига олган ахборотни ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас.

ЖАМИЯТ АХБОРОТ СИЁСАТИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

27. Корпоратив котиб (мавжуд бўлганда) ёки Корпоратив муносабатлар бўлими масъул ходими, шу билан бирга автоматлаштирилган системани бошқариш (АСУ) бўйича масъул ходим оммавий ахборот воситаларида мазкур Низом билан назарда тутилган ахборотнинг ошкор қилиниши ва Жамият тўғрисидаги ахборотнинг ошкор қилиниши учун жавобгар ҳисобланади.

Ижроия органи ва унинг ўринбосарларидан ташқари бошқа шахслар Жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқига эга эмас.

28. Ахборотнинг тўлиқ, шубҳасиз тўғри ва ўз вақтида ошкор қилиниши учун Жамият ижроия органи рахбари жавобгар бўлади.

29. Жамият кузатув кенгаши йилнинг ҳар чорагида ижроия органининг мазкур Низом талаблари бажарилиши жараёни тўғрисидаги ҳисоботини тинглайди.

 

ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

30. Мазкур Низомга мувофиқ ошкор қилинадиган ахборотнинг ташкил қилиниши, ҳолати ва шубҳасиз тўғрилиги учун Жамият ижроия органи жавобгар бўлади.

Ахборотнинг ўз вақтида, сифатли, шубҳасиз тўғри ва тўлиқ ошко