Жамият низомлари: “ЎЗҚИШЛОҚЭЛЕКТРҚУРИЛИШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ “АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ТЎҒРИСИДА”ГИ НИЗОМИ

Распечатать

«ТАСДИҚЛАНГАН»

“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ акциядорларининг 15.06.2019 йилдаги умумий йиғилиши қарори

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“ЎЗҚИШЛОҚЭЛЕКТРҚУРИЛИШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

“АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ТЎҒРИСИДА”ГИ 

НИЗОМИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Самарқанд ш. – 2019й.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур низом “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамиятининг акциядорлари умумий йиғилиши мавқеини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.

2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (матн бўйича ―Қонун), бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси ҳамда “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамиятининг (матн бўйича ―Жамият) уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг йиллик (навбатдаги) умумий йиғилишини ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Бунда, Кузатув кенгаши мавжуд вазиятлардан келиб чиққан ҳолда, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш муддатини қайта кўриб чиқиш ва бошқа муддатни белгилаш ҳуқуқига эга. 

4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, Жамият ижроия органи рахбари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш масалалари ҳал этилади, шунингдек, Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Кузатув кенгаши ва Ижроия органининг Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ва мазкур низомнинг 7-банди ўн биринчи ва ўн иккинчи хат бошида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади. 

5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан бошқа ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.

6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

II. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ, АКЦИЯДОРЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

7. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш; 

Жамиятни қайта ташкил этиш; 

Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; 

Жамият кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот ва компенсациялар тўлаш;

Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;

Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш;

Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органи рахбари (Бош директор)ни сайлаш (тайинлаш) ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Шунингдек кузатув кенгаши Жамият Бош директори билан тузилган шартномани, агар у Жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга;

Жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, Тафтиш комиссияси аъзоларига мукофот ва компенсациялар тўлаш;

Жамиятнинг йиллик ҳисоботини, шунингдек Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

Жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;;

Акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

Қонуннинг 8 – бобига асосан баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;

Қонуннинг 9–бобига асосан Жамиятнинг аффилланган шахси билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва хабарни ошкор қилиш шаклини тасдиқлаш;

Жамиятнинг бошқарув органлари тўғрисидаги, шу жумладан ички назорат, дивиденд сиёсати тўғрисидаги, манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш;

Ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг Жамиятнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш, уларни амалга ошириш ваколатини кузатув кенгашига бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йиғилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

Саноқ комиссиясига амалий кўмак кўрсатиш ёки унинг функциясини бажариш учун мустақил экспертларни жалб этиш (масалан, инвестиция маслаҳатчиси ёки қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчиси) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

Жамият маблағлари ҳисобидан миноритар акциядорлик қўмитасини сақлаш харажатини қоплаш (миноритар акциядорлик қўмитаси тузилган тақдирда) тартибини белгилаш (тасдиқлаш); 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот берувчи Жамият бошқарув ва назорат органлари маърузалари (ҳисоботлари) шакли ва мазмунига бўлган талабларни ўрнатиш, акциядорлар умумий йиғилиши давомийлигини белгилаш;

Қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида шахсан иштирок эта олмайдиган акциядорлар учун электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йиғилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш имконияти ва шароитини яратиш.

Мазкур низомга, Жамият уставига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш. 

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

8. Мазкур Низомнинг 7-банди иккинчи-тўртинчи, олтинчи, ўн учинчи қисмлари, Қонуннинг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисми ҳамда Қонуннинг 88-моддаси бешинчи қисмида  кўрсатилган масалалар бўйича қарорлар, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.

9. Овозга қўйилган бошқа масалалар бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

10. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кузатув кенгаши аъзолари, Жамият акциядорлари, бошқарув ва назорат органи аъзолари ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат, ҳисобдорлик ва назорат тамойиллари асосидаги ҳамкорликни таъминлайди. 

11. Акциядорларнинг умумий йиғилиши барча акциядорларга, уларнинг улуши, даромад даражаси, жинси, ирқи, дини, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар бир хил муносабатни таъминлайди.

III. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА 

ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИ.

 

12. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади. 

13. Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

14. Жамият умумий йиғилишда иштирок этувчи шахсга шундай шахс ҳисобидан ўзи тўлдирган бюллетень нусхасини олиш имконини беради. 

15. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар фақат реестр тузилган санада кўрсатиб ўтилган реестрга киритилмаган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки уни тузишда йўл қўйилган хато тузатилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин. 

16. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.

17. Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар, уларни ваколатли вакиллари, саноқ комиссияси, ички аудит хизмати ходимлари, аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотининг вакили, кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, шунингдек, миноритар акциядорлар қўмитаси (мавжуд бўлганда) ва бошқалар кузатув кенгаши раисининг таклифига биноан акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга. 

18. Жамиятнинг кузатув кенгаши, ижроия органи ва тафтиш комиссияси аъзолари, шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотининг вакили акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида ўз органи ҳисоботи билан иштирок этиши шарт.

19. Жамиятнинг кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолиги ва Бош директори лавозимига номзодлари кўрсатилган шахслар ўз номзодларининг кўриб чиқилиши белгиланган акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиши мумкин. 

20. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс вакилининг ишончномаси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши шарт. Юридик шахс вакилининг ишончномаси ушбу юридик шахс раҳбарининг имзоси ёки ва юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.

21. Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир. 

22. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач амалга оширилади. 

23. Юридик шахс (Жамият акциядори) раҳбари умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади. 

24. Юридик шахснинг (Жамият акциядорининг) вакили акциядорлар умумий йиғилишида ушбу юридик шахс раҳбарининг имзоси ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси ва юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин. 

25. Агар Жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак. 

26. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрига мувофиқ ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади. 

27. Қайд этиш рўйхати рисола ҳолига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва акциядорлик Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. 

28. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва Жамият акциядорлари реестри маълумотлари бўйича белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиқиб овоз бериш учун бюллетенлар тўпламини оладилар (2-илова). 

29. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетен берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига «__________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича «_____» да берилган ишончнома бўйича» деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

 

IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ 

 

30. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ушбу низомнинг 3-бандида белгиланган муддатда ўтказиш ва сифатли тайёргарлик кўриш учун Жамият ижроия органи корпоратив маслаҳатчи (мавжуд бўлганда) билан биргаликда қуйидагиларни амалга оширади:

- акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан танланган аудиторлик ташкилоти билан аудит текширувини ўтказиш учун шартнома тузиш, шунингдек, халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига асосан молиявий ҳисоботларни тузиш, халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига мувофиқ ташқи аудит ўтказиш бўйича шартномада текширув тугашининг аниқ муддатини кўрсатиш; 

- халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларни ташқи аудит ўтказилгандан кейин ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш белгиланган санадан икки ҳафта олдин эълон қилинишини таъминлаш;  

Шунингдек, Жамият ижроия органи қуйидагиларни ишлаб чиқади (тайёрлайди):

- умумий йиғилишни ўтказиш регламенти, соф фойдани тақсимлашда (зарарларни қоплаш) ҳар бир йўналишнинг асосланишини ва умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган бошқа ҳужжатлар, шунингдек, саноқ комиссиясини тузиш бўйича таклифлар лойиҳаси. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун, шунингдек, Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига кўрсатилган номзодлар ва бошқа маълумотлар тўғрисидаги акциядорларнинг таклифларини умумлаштириш;  

- Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва йиллик бизнес-режаси, шунингдек Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегияси; 

- Жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичларининг бажарилиши ва ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият ижроия органининг ҳисоботи, аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича танлов ўтказиш;

31. Жамият ижроия органи ушбу низомнинг 30-банди иккинчи қисмида кўрсатилган материалларни ишлаб чиққандан (тайёрлагандан) кейин, уларни кўриб чиқиш учун кузатув кенгаши муҳокамасига киритади.  

32. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Жамиятнинг кузатув кенгаши қуйидагиларни белгилайди: 

- умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни; 

- умумий йиғилишнинг кун тартибини; 

- умумий йиғилишни ўтказиш ва акциядорларни хабардор қилиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани; 

- умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартибини; 

- умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини; 

- овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.  

33. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма бир кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

34. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида йигирма бир кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Компаниянинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади (3-илова).

35. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:  

- Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;  

- умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой; 

- Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана; 

- умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар; 

- умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга (давлат вакилига) тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.

36. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга (давлат вакилига) тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, Жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси, шунингдек, Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга белгиланган ривожлантириш стратегияси ва кун тартиби бўйича бошқа зарур маълумотлар ҳамда умумий йиғилиш кун тартиби бўйича кузатув кенгашининг позицияси тўғрисидаги маълумотлар киради.  

37. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборотнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин. 

38. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин тўқсон кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартиби, фойдани тақсимлаш, Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга, номзодларни умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан таклиф киритиш ҳуқуқига эга. 

39. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

40. Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод Жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.  

41. Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда мазкур низомнинг 38-бандида белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.  

42. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар Жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:  

- ушбу низомнинг 38-бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса; 

- акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг ушбу низомнинг 38-бандида назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;  

- ушбу низомнинг 39-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса; 

- таклифлар қонун хужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

43. Акциядорлар (акциядор) Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартиришлар киритишга ҳақли.  

44. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.  

45. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

V. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ 

 

46. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра:  

- унинг ўз ташаббуси асосида; 

- тафтиш комиссиясининг ёзма талаби; 

- ёзма талаб тақдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида (5-илова) ўтказилади.

47. Кузатув кенгаши ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласи бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги асосий талаблари қуйидагилардан иборат: 

- Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Жамият устави ва умумий йиғилиш қарорларига риоя қилмаслик; 

- акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зарар келтириш ва Жамиятга зиён келтириш, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятининг ёмонлашуви, Жамият фойдаси ва рентабеллигининг пасайиши, иш ва хизматлар реализациясини асоссиз қисқартирилиши билан боғлиқ; 

- Жамиятнинг (банкротлик) иқтисодий ночорлиги хавфи ва белгиларининг пайдо бўлиши, давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондлар олдидаги, ишчиларнинг ойлик маоши бўйича доимий қарздорликнинг мавжудлиги.

48. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак. 

49. Агар навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш кузатув кенгаши ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласини киритиш белгиланган тақдирда, шундай йиғилиш кун тартибига кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш масаласи тўғрисидаги таклифлар киритилган бўлиши шарт. 

50. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. 

51. Жамиятнинг кузатув кенгаши Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас. 

52. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим. 

53. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади. 

54. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида Жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак. 

55. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар: 

- акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу низомнинг 46-бандида назарда тутилган миқдордаги Жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса; 

-кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса; 

- кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала қонун хужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.  

56. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади. 

57. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. 

58. Жамият кузатув кенгаши ушбу низомнинг 54-бандида белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра Жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин. 

59. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга Жамият кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахслар қонунчиликда ва ушбу Низомда ўрнатилган тартибда тайёргарлик кўради.

VI. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ КВОРУМИ

 

60. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади. 

61. Агар йиғилиш бошланиши белгиланган вақтдан бир юз йигирма минутдан ортиқ вақт давомида акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. 

62. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади. 

63. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар ушбу низомда ва Жамиятнинг Уставида назарда тутилган тартибда, шаклда ва муддатларда амалга оширилади. 

64. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

VII. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИНГ 

ИШЧИ ОРГАНЛАРИ

 

65. Қуйидагилар умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади: раёсат, саноқ комиссияси, котиб (котибият). 

66. Акциядорлар умумий йиғилиши раёсати ва раиси акциядорлар умумий йиғилишида сайланади. Акциядорларнинг умумий йиғилишини Жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради. 

67. Акциядорлар умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади. 

68. Умумий йиғилиш раиси йиғилиш ўтишига раҳбарлик қилади, ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.

69. Акциядорларнинг талабларига кўра, умумий йиғилиш раиси акциядорлар умумий йиғилишининг аудио-видео ёзуви ва интернет тармоғидаги трансляциясига рухсат бериш ваколатига эга. 

70. Умумий йиғилиш раиси йиғилиш баённомасини имзолайди. 

71. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун Жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. 

72. Саноқ комиссиясининг функциясини бажариш учун жалб этилган мустақил экспертлар саноқ комиссияси ишини амалга ошириши мумкин. 

73. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, Жамият бошқаруви аъзолари шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.

74. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «Жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно. 

75. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади. 

76. Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Мазкур талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди. 

77. Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ёки бир нечта масалага нисбатан ушбу Низомининг 75-бандида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмайди. 

78. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун Жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. 

79. Саноқ комиссияси унга юклатилган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш юритувчи йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади. 

80. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача амал қилади. 

81. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида саноқ комиссияси кузатув